Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш чоғида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бермаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига нотўғри хабар бериш, агар бундай хабар божхона органи томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган бўлса, худди шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойга ҳамда белгиланган вақтда етказиб бермаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
227¹-modda. Божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бериш тартибини бузиш
(227¹-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.