Ma'muriy javobgarlik kodeksi

223-modda. Паспорт тизими қоидаларини бузиш

(223-модданинг матии Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон)

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID-картасиз, амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасиз (яшаш гувоҳномасисиз), амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган идентификацияловчи ID-картаси (яшаш гувоҳномаси) билан яшаши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини ёхуд хорижга чиқиш учун биометрик паспортини яроқсизлантириши ёки йўқотиб қўйиши, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини (яшаш гувоҳномасини) ёки ҳаракатланиш ҳужжатини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини (яшаш гувоҳномасини) яроқсизлантириши ёхуд йўқотиб қўйиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек шахслар томонидан ўз турар жойларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшашига йўл қўйилиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шахс ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги ҳолларда маъмурий жавобгарликка тортилмайди, агар у: 1) ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса; 2) олтмиш ёшдан ошган бўлса; 3) тўлиқ давлат таъминотида бўлса; 4) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат ҳудудида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғинлари, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) рўй берганлиги натижасида жабрланган бўлса (ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун); 5) қонунга хилоф равишда ҳукм қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинган бўлиб, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг амал қилиши суд ажримига кўра тўхтатиб турилган бўлса (ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун); 6) жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган бўлса ёки жазони ўтаб чиқиб, бир ой ичида идентификацияловчи ID-карта расмийлаштириш учун мурожаат қилса (ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун); 7) учинчи шахсларнинг ғайриҳуқуқий ҳаракатлари ёки жиноят содир этилганлиги оқибатида паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг (яшаш гувоҳномасининг) яроқсиз ҳолга келганлиги ёки улар йўқолганлиги тўғрисида ариза берса (ушбу фактлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган ҳолларда); 8) хизмат вазифаларини ёки фуқаролик бурчини бажариш чоғида, шунингдек енгиб бўлмас куч, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа оқибатида паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг (яшаш гувоҳномасининг) яроқсиз ҳолга келганлиги ёки уларнинг йўқолганлиги тўғрисида ариза берса (ушбу ҳоллар қонунчиликда назарда тутилган тартибда аниқланган тақдирда). Шахс ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда ҳам жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.