Ma'muriy javobgarlik kodeksi

215⁹-modda. Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик

(215⁹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)

Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламасликда ифодаланган тарзда бузилиши, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатиш миллий стандартларига риоя этмаслик, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.