Ma'muriy javobgarlik kodeksi

215¹-modda. Корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартибини бузиш

(215¹-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)

Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни мансабдор шахслар томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига тақдим этмаслик ёки вақтида тақдим этмаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.