Ma'muriy javobgarlik kodeksi

211-modda. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш

(211-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)

Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Шахснинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда мазкур шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.