Меҳнат қонунчилиги билан иш ташлаш тақиқланган ҳолларда иш ташлашда иштирок этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ноқонуний иш ташлашга раҳбарлик қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик мулкий манфаатдор бўлиш эвазига ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Иш ташлашда қатнашишга ёки унда қатнашмасликка мажбур қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn201²-modda. Иш ташлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(201²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1150-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 03/06/1150/0587-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 12 сентябрь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.