Ma'muriy javobgarlik kodeksi

194-modda. Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик

(194-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон)

Ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан ички ишлар органи ходимининг ёки ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақида берилган қонуний талабларини кетма-кет бир неча марта узрли сабабларсиз бажармаслик, — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.