Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш, бундан рецепт асосида тиббий мақсадларда истеъмол қилиш мустасно, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса — қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
187¹-modda. Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш
(187¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.