Ma'muriy javobgarlik kodeksi

186¹-modda. Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш

(186¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1098-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1098/1103-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)

Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни олиш ёки сақлаш, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этиш, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.