Ma'muriy javobgarlik kodeksi

185⁵-modda. Портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи

(185⁵-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1132-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)

Портатив лазерли нур тарқатгичлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, башарти ушбу Кодекснинг 116¹-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.