Ma'muriy javobgarlik kodeksi

177²-modda. Ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига, интеграл микросхема топологиясига ва селекция ютуғига бўлган ҳуқуқларни бузиш

(177²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)

Тегишли патентланган ихтирони, фойдали моделни, саноат намунасини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд бевосита ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул билан тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, муҳофаза қилинадиган интеграл микросхема топологиясини, шу топологияли интеграл микросхемани ёки шундай интеграл микросхемани ўз ичига олган буюмни рухсатсиз қўллаш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотувга қўйиш, сотиш, такрорлаш ва бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш, патентланган селекция ютуғини рухсатсиз етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш), нав ёки насллилик кондицияларига етказиш, селекция ютуғидан рухсатсиз фойдаланган ҳолда яратилган маҳсулотни сотишга таклиф этиш, сотиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки сақлаш, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.