Давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат харидларини амалга ошириш чоғида махсус ахборот порталига давлат харидлари бўйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий муҳокама ўтказиш тартиби ва муддатларини ҳамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат харидлари тўғрисидаги эълонларга ва харид ҳужжатларига қонунчиликда тақиқланган ҳамда рақобатни чекловчи ахборотни, ҳаволалар ва талабларни киритиш, харид ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда буюртмаларни шакллантириш тартибларини бузиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб берувчиларни тендер ўтказиш йўли билан аниқлаш талабларини бузиш, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ товарларни етказиб берувчини, иш бажарувчини ва хизмат кўрсатувчини рақобатли харид усули воситасида аниқлаш белгиланган ҳолларда, давлат харидларини ягона етказиб берувчидан ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган давлат харидларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри шартномаларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминламаганлик, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда, давлат харидлари бўйича таклифларни қабул қилмаслик ёки таклифларни тақдим этиш муддатларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда қисқартириш, шунингдек таклифлар солинган конвертларни очиш ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талабларини бузиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат хариди предметининг бошланғич нархи ва унинг ўртача бозор нархи ўртасида йўл қўйиладиган тафовутнинг энг кўп миқдорига нисбатан белгиланган талабни бузиш, бундан талон-торож қилиш ҳоллари мустасно, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
175⁸-modda. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(175⁸-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.