Ma'muriy javobgarlik kodeksi

175⁶-modda. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш

(175⁶-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.