Ma'muriy javobgarlik kodeksi

175-modda. Солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш

(175-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик (бундан микрофирма ва кичик корхоналар мустасно), — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Касса операцияларини юритиш тартибини ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан қарздор корхоналардан тўловларни ундириш юзасидан солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ҳисобварақларини ёки бошқа ҳисобварақларни очиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар бир календарь ойда бир нечта солиқ турлари бўйича содир этилган тақдирда, ўз вақтида тақдим этилмаган барча солиқ ҳисоботлари бўйича фақат битта жарима қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.