Ma'muriy javobgarlik kodeksi

17⁴-modda. Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги

(17⁴-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)

Ушбу Кодекс 70-моддасининг биринчи қисмида, 70¹, 72, 77-моддаларида, 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 81, 82, 83-моддаларида, 84-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 88-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 91¹-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 92-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ёки транспорт воситасининг мулкдори ёхуд мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг қонунчиликка мувофиқ юридик шахсга тегишли бўлган транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади. Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади. Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли томонидан юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосуратлар ва видеоёзувларга тенглаштирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.