Ушбу Кодекс 227¹⁰-моддасининг иккинчи қисмида ва 227¹³-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, декларант ёхуд унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ушбу Кодекс 227¹⁶-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, божхона органи олдидаги мажбуриятни ўз зиммасига олган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ушбу Кодекс 227²²-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, декларацияловчи шахс маъмурий жавобгарликка тортилади, бунда, агар мазкур ҳуқуқбузарлик божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ахборот кўрсатилганлиги оқибатида содир этилган бўлса, тегишли ҳужжатларни ва ахборотни тақдим этган декларант ёхуд унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлигига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик такрорий содир этилганлиги эътиборга олинмайди, бундан ушбу Кодекс 321-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
17²-modda. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
(17²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.