Фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган шахс томонидан ваколатли органга қонунчиликда мазкур фаолият учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши лозим бўлган фаолият (ҳаракатлар) билан хабарнома юбормасдан шуғулланиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn165-modda. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Бу модда қонунда белгиланган тартибларни бузганлик учун жазолашни ўрнатади. Фаолиятни бошлаш учун хабардор қилиш, рухсат ёки лицензия керак бўлса, уни бажармасдан ишлаш жарима сўрайди. Ёлғон маълумот берганлик ҳам жазоланади.
KIMGA TEGISHLI
Бу жарима одам ва мансабдор шахсларга қўлланилади.
AMALDA
Ресторан очмоқчи бўлган одам санитария лицензиясини олмасдан ишни бошласа, жарима тўлайди. Ёки ўқув маркази лицензиясиз дарс берса, ҳам жазоланади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.