Водопровод тармоқларига (сув таъминоти тармоқларига) ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган биноларни водопровод (сув таъминоти) ташкилотлари томонидан водопровод тармоқларига (сув таъминоти тармоқларига) улаш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модда умумий фойдаланишдаги иссиқлик ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали оз миқдорда ўғирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
163-modda. Водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
(163-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон — 2023 йил 15 июндан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.