Ma'muriy javobgarlik kodeksi

147-modda. Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бажармаслик

(147-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1055-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон)

Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, шу жумладан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шу жумладан йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Йўл белгиларини ўрнатиш, йўлларни, темир йўлдан кесиб ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини ҳаракат учун хавфсиз ҳолда сақлаш қоидаларини бузиш ёки таъмирлаш ишлари олиб бориладиган йўл қисмига вақтинча йўл белгилари, сигналлар ва светофорлар, тўсувчи ва йўналтирувчи мосламалар ўрнатмаслик, шунингдек қатнов қисмига вақтинча ётиқ чизиқлар чизмаслик ёхуд йўлнинг айрим қисмларидан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид этадиган пайтда уларда ҳаракатни ўз вақтида тақиқлаш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.