Ma'muriy javobgarlik kodeksi

144-modda. Транспортда чиптасиз юриш

(144-модда биринчи қисми «а» кичик бандининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)

Йўловчининг транспортда чиптасиз юриши, ўн ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш: а) шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, б) маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Йўловчиларнинг самолётда чиптасиз юриши — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шаҳарлараро қатнайдиган автобусда чиптасиз юриш — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.