Ma'muriy javobgarlik kodeksi

136-modda. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши

(136-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида эканлигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг скутерни, мопедни, велосипедни, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб бораётган шахс томонидан содир этилиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.