Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет элдан олиб кирилган транспорт воситаси учун божхона органлари томонидан берилган ҳужжатлари, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси, юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчилар учун, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчилар учун малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати (бундан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда, гувоҳнома олинган пайтдан эътиборан икки йиллик давр мустасно) ёнида бўлмаган ҳолда, худди шунингдек транспорт воситаларини олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона органлари томонидан берилган тегишли белгилар қўйилган ҳужжатларининг муддати ўтган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномасини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.
lex.uz’dagi asl matnMa'muriy javobgarlik kodeksi
135-modda. Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши
(135-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.