Ma'muriy javobgarlik kodeksi

125²-modda. Бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш

(125²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)

Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж), агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни халқаро йўналишларда ташиш билан автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтиши ва тегишли ташиш турини амалга ошириши ҳуқуқини берувчи рухсатномасиз шуғулланиш, рухсатнома тўлдириш бўйича талабларни бузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланиш учун мўлжалланган йўналишларга риоя этмаслик, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.