Ma'muriy javobgarlik kodeksi

125¹-modda. Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш

(125¹-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)

Юк ташиш қоидаларини, худди шунингдек шатакка олиш қоидаларини бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоиздан йигирма фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш, юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан йигирма фоиздан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, ўлчаш асбобида қайд этилган габарит ва вазн параметрларидан икки фоизли фарқ чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.