Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик, эпизоотияларга қарши курашиш чораларини кўрмаганлик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланганда чекловчи тадбирлар (карантин) қоидаларини бузиш, шунингдек ҳайвонларнинг бир вақтнинг ўзида оммавий касалланиши ёки тўсатдан нобуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат ветеринария назорати органларидан яшириш, уларга хабар бермаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг хавфсизлиги нормаларини ҳамда уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш қоидаларини бузиш, —
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn109-modda. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш
(109-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-878-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон — 2024 йил 17 февралдан кучга киради)
Oddiy tilda
ВЕТЕРИНАРИЯ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ
Нимани англадади
Бу модда ҳайвонларнинг саломатлигини ҳимоя қилувчи қоидаларни бузганлик учун жазо белгилайди. Ветеринария нормаларини кўрмаслик, касалликларни яшириш ёки дорилар ҳамда озуқабоп қўшимчаларни нотўғри ишлатиш жазоланади.
Кимга тегишли
Фуқаралар ва мансабдор шахсларга (раис, мудир ва бошқалар) қўлланилади.
Аmalда
Фермер ҳайвонларнинг юқумли касалликларини давлат органларидан яширса, уни уч баравар жарима солинади. Агар дорилар нотўғри сақланса ва ҳайвонларга зарар етса, жарима ўн баравар бўлиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.