Мансабдор шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан газдан фойдаланиш қурилмасига газни рухсатсиз очиб бериш ёки газ истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаларида газ сарфлашнинг тасдиқланган солиштирма нормаларисиз газ сарфлаш ёки бундай нормалардан ортиқча сарфлаш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мансабдор шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан газдан фойдаланиш қурилмаларини газ сарфини ҳисобга олмай туриб ёки газ қўлланиб ҳосил қилинадиган иссиқлик энергияси ва маҳсулотларни ҳисобга олмай туриб ишлатиш ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаси лойиҳасида назарда тутилган газ ёниш жараёнини автомат тарзда бошқариб турувчи воситаларнинг, иссиқлик техникаси назорати асбобларининг ёки газдан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқликдан фойдаланиш ускуналарининг бўлмаслиги (бузуқлиги) —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Газ истеъмол қилувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар учун назарда тутилган резерв ёқилғи хўжалигининг ишга тайёр эмаслиги ёки газдан фойдаланиш қурилмаларининг белгиланган резерв ёқилғи турларида ишлашга тайёр эмаслиги —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn103-modda. Газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар
(103-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Oddiy tilda
ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШДА ҚОИДАБУЗАРЛИК
Нимани ангlatadi
Газ қўллаш қурилмаларида қоидабузарлик деганда газни рухсатсиз очиб бериш, норма ортиқча сарф қилиш, ҳисоб-китоб қилмасдан ишлатиш ёки автомат бошқаруви ва назорат асбобларисиз ишлатишни билдиради. Шунингдек резерв ёқилғи хўжалигини тайёр қилмаслик ҳам жарима сабаби.
Кимга тегишли
Мансабдор шахслар, якка тадбиркорлар ва газ истеъмол қилувчи корхона-муассасалар.
Аmalда
Завод директори газ сарфи ҳисобчисини ўрнатмасдан ишлатса ёки резерв мазут хўжалигини тайёр қилмаса, унга базавий миқдорнинг 1-2 бараваридан жарима солинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.