«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун

5-modda. Микромолиялаштириш фаолияти

(5-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-914-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/914/0161-сон)

Юридик шахсларнинг қуйидаги хизматларни кўрсатишга доир фаолияти микромолиялаштириш фаолияти деб эътироф этилади: жисмоний шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида юз миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини — микроқарз бериш; тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш, шунингдек шартномада назарда тутилган ҳолларда муайян мақсадлар учун фойдаланиш шартларида уч юз миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини — микрокредит бериш; жисмоний шахсларга микроқарз суммасидан ошмайдиган миқдорда кредитлар ва кафолатлар бериш, исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш; тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошмайдиган миқдорда лизинг ва кафолатлар бериш, факторинг хизматлари ҳамда исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш. Банклар, микромолия ва тўлов ташкилотлари, шунингдек микроқарзлар беришга оид қисм бўйича ломбардлар микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.