«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун

4-modda. Нобанк кредит ташкилотларининг фаолияти

(4-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонунига асосан бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)

Микромолия ташкилотлари: микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширишга; тўлов агенти (субагенти) ёки банкларнинг, суғурта ва бошқа молия ташкилотларининг агенти вазифаларини амалга оширишга; ўзи амалга ошираётган фаолият билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга; тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошадиган миқдорда кредитлар, лизинг, кафолатлар беришга, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) хизматларини ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишга; юридик шахсларга чет эл валютасида микрокредит беришга ҳамда ушбу қисмнинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган молиявий хизматларни чет эл валютасида кўрсатишга; тўлов ташкилоти фаолиятини мазкур ташкилотлар учун белгиланган тартибда амалга оширишга ҳақли. Исломий молиялаштиришга оид хизматлар деганда исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилган тартибда кўрсатиладиган молиявий хизматлар тушунилади. Ломбардлар: шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг (ашёнинг) закалат тарзидаги гарови асосида жисмоний шахсларга қисқа муддатли (бир йилгача) микроқарзлар беришга; жисмоний шахслардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни (ашёни) вақтинчалик сақлаш учун қабул қилишга ҳақли. Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари: 1) қуйидагилар орқали ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни амалга оширишга: а) банкларга улар томонидан берилган ёки бериладиган ипотека кредитларига молиявий маблағлар тақдим этишга; б) банклар томонидан берилган ипотека кредитлари бўйича талаб қилиш ҳуқуқини олишга; в) пул маблағларини банклар томонидан чиқарилган ипотека қимматли қоғозларига жойлаштиришга; 2) ипотека кредитларини қайта молиялаштириш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга ҳақли. Кафолатлар бериш ташкилоти: шахснинг кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолат (кафиллик) беришга; кредит ташкилотларига улар томонидан қонунчиликда назарда тутилган хизматларни кўрсатиш учун молиявий маблағлар тақдим этишга; қонунчиликда назарда тутилган бошқа молиявий хизматларни кўрсатишга ҳақли. Кафолатлар (кафилликлар) бериш бўйича фаолиятни профессионал асосда амалга ошириш деганда, банк ёки суғурта ташкилоти бўлмаган юридик шахснинг бир йил давомида ўн мартадан кўп кафолатлар (кафилликлар) бериши тушунилади, бундан мазкур юридик шахс томонидан унинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) бўлган шахсларга ёки ходимларига берган кафолатлар (кафилликлар) мустасно. Факторинг ташкилотлари: пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномасига асосан молия агенти сифатида талаб қилиш ҳуқуқини олишга ёки бошқа шахсга беришга; пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномаси бўйича мижоз учун бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек мижозга бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул талабномалари билан боғлиқ бошқа молиявий хизматлар кўрсатишга ҳақли. Нобанк кредит ташкилотлари хизматларни масофадан туриб (электрон хизматлар) кўрсатишга, Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ва уларнинг қарз қимматли қоғозларини сотиб олишга, бўш пул маблағларини банкка омонатлар (депозитлар) сифатида киритишга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ** **Микромолия ташкилотлари** Нимани англадади: Микромолия ташкилотлари кичик сумма кредитлар берадиган ташкилотлар. Улар одамларга ва кичик бизнесга пул қарзи беришади. Шунингдек, лизинг, факторинг ва исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатадилар. Кимга тегишли: Бу ташкилотлар нобанк кредит ташкилотларига мансуб. Аmalда: Ёш сотувчи 500 минг сўм қарз олиб, дўкон очди. Микромолия ташкилоти унга қисқа муддатда пул берди ва унинг бизнесни ривожлантиришида ёрдам берди. **Ломбардлар** Нимани англадади: Ломбард — қимматли нарсаларни гарови қилиб қарз берадиган жойи. Одамлар ўз золотоси, соатларини ломбардга берадилар ва пул олишадилар. Кимга тегишли: Ломбардлар нобанк кредит ташкилотларидан бири. Аmalда: Оқсаков ўз золотосини ломбардга гарови қилиб, 2 миллион сўм қарз олди ва қарзни тўлаб берганда золотосини қайтариб олди. **Ипотека қайта молиялаштириш ташкил

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.