«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун

33-modda. Истеъмолчиларнинг (мижозларнинг) ҳуқуқлари

Микромолия ташкилотларининг ва ломбардларнинг хизматлари истеъмолчилари (мижозлари): хизмат тўғрисида, шунингдек ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот ҳақида тўғри ва тўлиқ ахборот олиш; микромолия ташкилоти ёки ломбард томонидан кўрсатиладиган хизматни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши; хизматнинг хавфсиз бўлиши; камчиликлари бўлган хизмат, шунингдек мазкур хизматни кўрсатувчи ташкилотнинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланиши, маънавий зиённинг компенсация қилиниши; бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Микромолия ташкилотларининг ва ломбардларнинг хизматлари истеъмолчилари (мижозлари) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Истеъмолчи (мижоз) микромолия ташкилоти ёки ломбард томонидан ўзига жарима солинмаган ҳолда: кредитнинг (микроқарзнинг) фойдаланилмаган суммасидан мазкур кредитни (микроқарзни) берган (берадиган) ташкилотни кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор қилиш орқали воз кечишга; берилган кредит (микроқарз) суммасини муддатидан илгари қайтаришга ёки лизинг объектининг қийматини муддатидан илгари тўлашга, шунингдек улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни (лизинг берувчининг фоизли даромадини) тўлашга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.