Ариза берувчи томонидан ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ тақдим этилган тақдирда Марказий банк томонидан кўриб чиқилади. Бошқа ҳолларда Марказий банк улар олинган кундан эътиборан беш кун ичида ариза берувчига ҳужжатлар кўриб чиқилмаслиги ҳақида хабарнома юборади. Мазкур хабарномада ушбу Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳам кўрсатилади.
Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ёки ҳисоб рўйхатидан ўтказишни асослантирилган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида Марказий банк томонидан қабул қилинади. Микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти ёки факторинг ташкилоти норезидентлар томонидан ташкил этилган ҳолларда мазкур муддат ўн иш кунига узайтирилиши мумкин.
Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш даврида уларда кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, ариза берувчи бу ҳақда зудлик билан Марказий банкни хабардор қилиши ва янгиланган ҳужжатларни ўзгартишлар юзага келган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида тақдим этиши керак. Бунда ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ўн иш кунига узайтирилади.
Ариза берувчига ҳисоб рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарнома ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай юборилади.
Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ахборот ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
lex.uz’dagi asl matn«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун
21-modda. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.