«Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун

10-modda. Нобанк кредит ташкилотларининг уюшмалари ва бошқа бирлашмалари

Нобанк кредит ташкилотлари, агар уларни ташкил этиш қонунчилик талабларига зид бўлмаса, ўз умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар ва бошқа бирлашмаларни ташкил этиши мумкин. Нобанк кредит ташкилотлари уюшмалари ва бошқа бирлашмалари ваколатли давлат органи томонидан улар рўйхатга олинганидан ёки тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банкни бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.