Mehnat kodeksi

239-modda. Ижтимоий таътиллар бериш асослари ва ходим томонидан улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари

Қонунчилик, жамоа келишувлари ёхуд жамоа шартномаси ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ходимнинг ижтимоий таътилга бўлган ҳуқуқи юзага келишини қайси ҳолатлар билан боғлайдиган бўлса, шундай ҳолатларнинг пайдо бўлиши ходимга ижтимоий таътиллар бериш асосидир. Кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш берувчи ходимга ижтимоий таътил бериши шарт. Барча ижтимоий таътиллар вақтида, улар қонунчиликда белгиланганлигидан ёки жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганлигидан қатъи назар, ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади. Ижтимоий таътиллар ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари берилади. Ходим томонидан белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ижтимоий таътил бошқа муддатга ўтказилиши мумкин эмас. Ижтимоий таътилларни жамлаб ҳисоблашга ва пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.