«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун

7-modda. Шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари

Жамият шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин, бундан ушбу Қонун 8-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари юридик шахс ҳисобланади. Агар бир (асосий) хўжалик жамияти иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида (устав капиталида) ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ёки бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланади. Шуъба хўжалик жамияти ўзининг мулкида ўз асосий жамиятининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ўз асосий жамиятининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олган шуъба хўжалик жамияти ўз асосий жамияти иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас. Агар бошқа иштирок этувчи жамият хўжалик жамиятининг овоз берувчи улушининг йигирма фоизидан ортиғига эга бўлса, хўжалик жамияти қарам деб эътироф этилади, бундан ушбу Қонун 8-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Қарам хўжалик жамияти ўз мулкида иштирок этувчи бошқа жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга эга бўлишга ҳақли эмас. Иштирок этувчи бошқа жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни олган қарам хўжалик жамияти иштирок этувчи бошқа жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз беришга ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ҳақли эмас. Шуъба хўжалик жамияти ўз асосий жамиятининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Шуъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган асосий жамият бундай кўрсатмаларни бажариш учун шуъба хўжалик жамияти томонидан тузилган битимлар юзасидан шуъба хўжалик жамияти билан солидар жавобгар бўлади. Асосий жамият шуъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига фақат ушбу ҳуқуқ шуъба хўжалик жамияти билан тузилган шартномада ёки шуъба хўжалик жамиятининг уставида назарда тутилган тақдирда эга бўлади. Шуъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан тўловга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Шуъба хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги фақат асосий жамият шуъба хўжалик жамияти томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилиши оқибатида унинг тўловга қобилиятсиз бўлиб қолишини олдиндан била туриб, шундай ҳаракатларни амалга ошириши учун шуъба хўжалик жамиятига мажбурий кўрсатма берган ва (ёки) шуъба хўжалик жамиятининг имкониятидан фойдаланган ҳолларда асосий жамиятнинг айби билан юз берган деб ҳисобланади. Шуъба хўжалик жамиятининг иштирокчилари асосий жамиятдан унинг айби билан шуъба хўжалик жамиятига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли. Асосий жамият шуъба хўжалик жамияти томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилиши оқибатида унинг зарар кўришини олдиндан била туриб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шуъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга ошириши мақсадида фойдаланган тақдирда зарар асосий жамиятнинг айби билан етказилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

**NIMANI ANGLATADI** Масъулияти чекланган жамиятлар шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. Шуъба жамияти — асосий жамиятнинг устав фондида устунлик мавқеига эга бўлганда ёки қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлганда ўзи юридик шахс ҳисобланади. Қарам жамияти — бошқа иштирокчи жамият овоз берувчи улушининг йигирма фоизидан ортиғига эга бўлганда юридик шахс ҳисобланади. **KIMGA TEGISHLI** Бу қоида масъулияти чекланган жамиятларнинг ички ташкилий тузилмасини ва уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солади. **AMALDA** Компания ўз ичида филиал ташкил қилди ва унинг устав капиталида 60% улушга эга бўлди. Филиал юридик шахс ҳисобланади, лекин компанияга филиалнинг қарорларини белгилаб бериш ҳуқуқи берилди. Филиал компанияга мажбуриятлари юзасидан жавобгар эмас.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.