«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун

66-modda. Жамиятни тугатиш

Жамият ушбу Қонун ва жамият устави талаблари ҳисобга олинган ҳолда, белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тугатилиши мумкин. Жамият қонунчиликда назарда тутилган асосларга кўра суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин. Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда фаолиятининг тугатилишига сабаб бўлади. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш ҳамда тугатувчини тайинлаш тўғрисидаги қарори жамият кузатув кенгашининг, ижро этувчи органининг ёки иштирокчисининг таклифига биноан қабул қилинади. Ихтиёрий равишда тугатилаётган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши жамиятни тугатиш ва юридик шахсларни тугатувчини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Тугатувчи тайинланган пайтдан эътиборан жамият ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган жамият номидан судда иштирок этади. Давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг қарорига кўра жамият ушбу жамият молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида унинг фаолияти тикланмаган тақдирда тугатилади. Бунда тугатувчи тайинланмайди, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган жамиятни тугатишда тугатиш комиссияси тайинланади ва унинг таркибига давлат мулкини бошқарувчи органнинг вакили киритилади. Жамиятни тугатиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.