«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун

56-modda. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш

Аффилланган шахс жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли битимнинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ёзма билдиришни жамиятнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш, почта алоқаси ёки электрон почта орқали юбориш йўли билан жамиятни хабардор этиши шарт. Аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги ахборот, шу жумладан аффилланган шахсларнинг ёзма билдиришлари ва битимлар бўйича қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ таърифлари, қарор қабул қилган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳамда аффилланган шахслар билан битимлар тузиш чоғидаги манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар жамият йиллик ҳисоботининг ажралмас қисми ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.