Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори йиғилишни ўтказмай (кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш учун жамият иштирокчилари биргаликда ҳозир бўлмай) сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиниши мумкин. Бундай овоз бериш почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки узатиб бериладиган ва қабул қилинадиган хабарларнинг тўғри бўлишини ва уларнинг ҳужжатлар билан тасдиқланишини таъминловчи бошқа алоқа воситасида ҳужжатларни айирбошлаш йўли билан ўтказилиши мумкин.
Ушбу Қонун 31-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган масалалар юзасидан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиниши мумкин эмас.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиш чоғида ушбу Қонун 35-моддаси учинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг, шунингдек ушбу Қонун 34-моддаси биринчи, учинчи, бешинчи ва еттинчи қисмларининг қоидалари уларда назарда тутилган муддатларга оид қисмида қўлланилмайди.
Агар жамият уставида жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиш тартиби назарда тутилган бўлса, унда сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) овоз бериш таклиф қилинаётган кун тартибини жамиятнинг барча иштирокчиларига хабар қилиш мажбурийлиги, жамиятнинг барча иштирокчилари овоз бериш бошлангунига қадар барча зарур ахборот ва материаллар билан танишиб чиқиши имконияти, кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида таклифлар киритиш имконияти, овоз бериш бошлангунига қадар жамиятнинг барча иштирокчиларига ўзгартирилган кун тартибини, шунингдек овоз бериш тартиб-таомилининг тугаш муддатини хабар қилиш мажбурийлиги назарда тутилган бўлиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун
37-modda. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилинадиган қарори
Oddiy tilda
**Нимани ангlatadi**
Жамиятнинг иштирокчилари физик жиғилишсиз, почта, телефон, электрон почта каби воситалар орқали қарор қабул қилиши мумкин. Бу усул вақт ва харажатни тежайди, лекин барча иштирокчилар маълумотлар билан танишиб чиқиши ва овоз бериши керак.
**Кимга тегишли**
Бу қоида жамиятнинг барча иштирокчилари ва жамиятнинг раҳбарияти учун мажбурий.
**Амалда**
Масалан, ООО "Сўғ" жамиятининг 10 иштирокчиси бор. Йиғилиш ўтказмай, уларга электрон почта орқали қарор қабул қилиш таклифи юборилди. Барча иштирокчилар 5 кун ичида ўз овозларини берди ва қарор қабул қилинди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.