«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун

14-modda. Жамият устави

Жамият уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак: жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи; жамият фаолиятининг предмети; жамиятнинг почта манзили тўғрисидаги маълумотлар; жамият органларининг таркиби ва ваколатлари тўғрисидаги, шу жумладан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кирувчи масалалар, жамият уставида жамиятнинг кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган тақдирда, кузатув кенгашининг ваколатлари, жамият органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар; жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори тўғрисидаги маълумотлар; жамият ҳар бир иштирокчиси улушининг миқдори ва номинал қиймати тўғрисидаги маълумотлар; жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; жамият иштирокчисининг жамиятдан чиқиши тартиби ва унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар; жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг (улуш бир қисмининг) бошқа шахсга ўтиши тартиби тўғрисидаги маълумотлар; жамиятнинг ҳужжатларини сақлаш тартиби ҳамда жамият томонидан жамият иштирокчиларига ва бошқа шахсларга ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар; жамиятнинг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги маълумотлар; жамиятнинг шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари тўғрисидаги маълумотлар; қонунчиликка зид бўлмаган бошқа маълумотлар. Жамият устави ва унга киритилган ўзгартиришлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Жамият устави ва унга киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради. Ваколатхоналар ва филиаллар ҳамда шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг ташкил этилиши, шунингдек жамиятнинг почта манзили ўзгариши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартиришлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.