Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (ҳокимликлар) бошқармалар, бўлимлар ва бошқа бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг тузилмаси, уларни ташкил этиш тартиби ва фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият органларининг тузилмаси ва штатлари ҳоким томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланади ва ўзгартирилади.
Туман, шаҳар ижро этувчи ҳокимият органларининг тузилмаси ва штатлари ҳоким томонидан юқори турувчи ҳоким билан келишилган ҳолда тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланади ва ўзгартирилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари аппаратининг тузилмаси ва штатлари тегишли ҳоким томонидан вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида белгиланади ва ўзгартирилади.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги аппаратининг намунавий тузилмаси ва штатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, туман ва шаҳар ҳокимлиги аппаратининг намунавий тузилмаси ва штатлари эса юқори турувчи ҳоким томонидан белгилаб қўйилади. Қорақалпоғистон Республикасида туман ва шаҳар ҳокимлиги аппаратининг намунавий тузилмаси ва штатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун
22-modda. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тузилмаси ва штатлари
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.