«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун

21-modda. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг раҳбарияти

(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)

Тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади ҳамда ўзи раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва ҳаракатлари учун шахсан жавобгар бўлади. Ҳоким Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган миқдорда биринчи ўринбосарга ва ўринбосарларга эга бўлади. Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосарлари ҳоким томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан белгиланадиган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, бу хусусда қабул қилинган қарор тегишли халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига киритилади. Туман, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари тегишли ҳоким томонидан юқори турувчи ҳоким билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, бу хусусда қабул қилинган қарор туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг тасдиғига киритилади. Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари тегишли ҳоким томонидан юқори турувчи ҳоким билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Ҳокимнинг ўринбосарлари ҳоким томонидан белгиланган вазифалар тақсимотига мувофиқ иш бажарадилар. Ҳоким йўқлигида ёки у зиммасидаги вазифаларни бажариш имкониятига эга бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини биринчи ўринбосар ёки ҳокимнинг топшириғига биноан унинг ўринбосарларидан бири бажаради. Ҳоким, унинг ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа ходимлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.