Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти томонидан таъминланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти юридик шахс бўлиб, унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг тузилмаси, низоми, штатлари, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари муддатига боғлиқ бўлмайди, котибият мудири бундан мустасно.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг мудири тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан Кенгаш раиси томонидан тайинланади ва доимий асосда фаолият юритади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг мудири ўз ваколатлари даврида илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳрига ҳамда бланкаларига эга бўлади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг намунавий тузилмаси ва намунавий низоми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун
20-modda. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонунига бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)
Oddiy tilda
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШИ КОТИБИЯТИ
Нимани англадади
Котибият — бу вилоят, туман ёки шаҳар Кенгашининг ишчи аппарати. Ундаги ходимлар Кенгашнинг қарорларини амалга ошириш, ўз ишларини ташкил қилиш ва техникавий хизматни кўрсатиш билан шуғулланади. Котибият юридик шахс сифатида маҳаллий бюджетдан молиялаштирилади.
Кимга тегишли
Котибият Халқ депутатлари Кенгашига тегишли ва унинг раиси томонидан бошқарилади.
Аmalда
Агар вилоят Кенгаши қарор қабул қилса, котибиятнинг ходимлари уни ҳамма туманларга жўнатиб, амалга ошириш ишларини ташкил қилади. Котибиятнинг мудири Кенгаш депутатлари орасидан танланади ва доимий ишлайди.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.