«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун

19¹-modda. Халқ депутатлари Кенгаши доимий ва муваққат комиссияларининг ваколатлари

(19¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)

Халқ депутатлари Кенгашининг доимий ва муваққат комиссиялари: ўз ташаббусига кўра ёки Кенгашнинг топшириғига биноан Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади; фаолият йўналиши доирасида ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади; халқ депутатлари Кенгаши қарорлари лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқади ва уларни Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш учун тайёрлайди; халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг лойиҳалари юзасидан хулосалар беради; вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳалари юзасидан хулосалар ҳамда таклифлар беради; халқ депутатлари Кенгашининг тавсиясига кўра бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳолатини ўрганади; ишчи гуруҳлар тузади, уларнинг таркибига давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакилларини, мутахассислар ва олимларни жалб этади; тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларидан, мансабдор шахслардан маълумотларни ва эксперт хулосаларини, шунингдек бошқа ахборотни талаб қилиб олади; тегишли ҳудудда қонун ҳужжатларининг ва халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг давлат органлари томонидан ижро этилиш ҳолатини, ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини жойларга чиққан ҳолда ўрганади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, халқ депутатлари Кенгаши қарорларини тарғиб этиш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича тадбирларни амалга оширади. Доимий ва муваққат комиссиялар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.