«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун

16⁴-modda. Халқ депутатлари Кенгаши раисини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш

(16¹ — 16⁴-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон — вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари депутатларининг навбатдаги сайлови якунлари бўйича амалга киритилади)

Халқ депутатлари Кенгаши раиси овоз бериш орқали Кенгаш депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Кенгаш қарорига биноан муддатидан илгари лавозимидан озод қилиниши мумкин. Халқ депутатлари Кенгаши раисини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала Кенгаш депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳининг таклифига биноан Кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Халқ депутатлари Кенгаши раисини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётганда сессияда Кенгашнинг доимий комиссиялари раисларидан бири раислик қилади. Халқ депутатлари Кенгаши раисини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қарор сессияда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.