Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш, ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилиши, шунингдек лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартлари бажарилишининг мониторингини ўтказиш жараёнларини қамраб оладиган, жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлган «Лицензия» ахборот тизими махсус электрон тизимдир.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги махсус электрон тизим операторидир.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари давлат хизматлари марказлари томонидан махсус электрон тизим орқали амалга оширилиши мумкин.
Махсус электрон тизимда қуйидагилар акс эттирилади:
1) қуйидагиларни ўз ичига оладиган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнлари:
лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёхуд унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни топшириш;
ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳамда лицензияларни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон шаклдаги лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш;
ваколатли органни фаолият бошланганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш;
аризани кўриб чиқиш учун давлат божининг, йиғимларнинг электрон тўловини амалга ошириш;
лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда уларни бекор қилиш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
2) лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш чоғида давлат органлари ва ташкилотлар ҳамкорлигининг қуйидагиларни ўз ичига оладиган жараёнлари:
бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан қўшимча ҳужжатлар ҳамда ахборотни мустақил равишда олиш, шунингдек улар билан «ягона дарча» принципи бўйича келишиш;
лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрларини юритиш;
лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шунингдек хабарномалар билан боғлиқ ахборотни тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базалари орқали текшириш;
3) лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларининг бажарилиши мониторингини ўтказишнинг қуйидагиларни ўз ичига оладиган жараёнлари:
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан ваколатли органлар томонидан масофавий мониторингни амалга ошириш;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ҳар бир босқичида аризалар кўриб чиқилишини кузатиб бориш;
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши билан боғлиқ бўлган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда ваколатли органларнинг судларга мурожаат қилиши;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
ваколатли органларнинг автоматик тарзда шакллантириладиган рейтингини юритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти (ҳаракатлари) устидан назорат қилишнинг муайян мезонларини аниқлаган ҳолда, ваколатли органлар томонидан берилган лицензияларнинг ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг, шунингдек хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, «хавфни таҳлил қилиш» тизимини жорий этиш.
Махсус электрон тизимда қонунчиликка мувофиқ бошқа жараёнлар ҳам акс эттирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун
8-modda. Махсус электрон тизим
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан учинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Oddiy tilda
МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ
Нимани англадади
Бу — "Лицензия" номли компьютер тизими. Унда лицензия ва рухсат беришнинг барча ишлари юритилади. Одамлар ва компанияларнинг аризалари, ваколатли органларнинг қарорлари, электрон лицензиялар — барчаси шу тизимда сақланади ва кўрсатилади.
Кимга тегишли
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бу тизимни бошқаради ва жавобгар.
Аmalда
Масалан, сиз дўконни очишга рухсат олмоқчи бўлсаңиз, аризаңизни интернет орқали шу тизимга юборасиз. Ваколатли орган аризаңизни кўриб, қарор қабул қилади. Рухсат берилса, электрон хужжатни тизимдан олишингиз мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.