«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун

55-modda. Жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тартиби

(55-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)

Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг эллик фоизи ўн беш кун ичида, етмиш фоизи ўттиз кун ичида ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки хабарнома юбориш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарнинг ўз фаолиятини қонунчилик ҳамда лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириши учун зарур шароитлар яратилади ҳамда ёрдам кўрсатилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.