Лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
«хавфни таҳлил этиш» тизими;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари;
жисмоний шахсларнинг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари тўғрисида махсус электрон тизим орқали юборилган маълумотлари.
Лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини жойига чиққан ҳолда текшириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш ўн кунгача бўлган муддатда амалга оширилади.
Тегишли фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, шунингдек хабарнома юбормасдан шуғулланиш ҳолатлари билан боғлиқ бузилишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида аниқланган тақдирда, бу ҳақда ваколатли органларга хабар берган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқбузарлик тасдиқланганда, ундирилган жариманинг ўн фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
lex.uz’dagi asl matn«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун
51-modda. Лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда текшириш
(51-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-878-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон — 2024 йил 17 февралдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.