«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун

48-modda. Ваколатли органларнинг лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш чоғидаги ҳуқуқлари

(48-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-878-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон — 2024 йил 17 февралдан кучга киради)

Лицензиатларнинг, фаолиятни рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида амалга ошираётган шахсларнинг, хабардор этувчиларнинг фаолияти ваколатли органлар томонидан назорат қилинади. Лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошираётганда ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга: лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига жисмоний ва юридик шахсларнинг риоя этишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш; лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан зарур ахборотни сўраш ва олиш; текширувлар натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига доир қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш; жисмоний ва юридик шахслар зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш; лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш; хабардор қилувчиларнинг фаолиятини (ҳаракатларини) тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида, шунингдек хабардор қилувчининг фаолиятини (ҳаракатларини) амалга оширишни тақиқлаш тўғрисида судга ариза бериш; ушбу Қонунга мувофиқ лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима (бундан буён матнда жарима деб юритилади) солиш тўғрисида судга ариза бериш; лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш учун судга давлат божи тўламасдан аризалар бериш. Ваколатли органлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, шунингдек хабарнома юбормасдан фаолият билан шуғулланилиши ҳолларини аниқлаш учун белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказишга ҳақли. Бунда ваколатли органлар томонидан фақат тегишли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги ва хабарнома юборилганлиги текширилади. Тегишли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки хабарнома юборилмаганлиги аниқланган тақдирда қонунчиликнинг бузилиши фактлари бўйича чоралар кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда текширув ўтказилади. Назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган тадбиркорлик субъектларини текширишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан белгиланган тартибда келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Давлат органлари лицензия ва рухсатлар талабларига риоя қилинишини назорат қилади. Ушбу назоратни амалга ошираётганда органлар текширув ўтказиши, маълумот сўраши, қоидабузарликларни аниқлаши ва жазолаш чоралари кўриши мумкин. Бизнес субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вакили билан келишилган ҳолда текширувлар ўтказилади. KIMGA TEGISHLI Бу ҳуқуқлар лицензиялаш ва рухсат бериш талабларини назорат қиладиган давлат органларига тегишли. AMALDA Агар компания лицензиясиз фаолият кўрсатаётган бўлса, назорат органи текширув ўтказади, қоидабузарликни аниқлайди ва судга жарима солиш ариза бериши мумкин. Бизнес вакили билан олдин келишилса, текширув қонуний ҳисобланади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.