Хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиш тўғрисидаги ариза судга ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда берилади:
хабардор қилувчи томонидан фаолиятни (ҳаракатларни) бошлаш тўғрисида юборилган хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ёлғон ёки нотўғрилиги аниқланганда;
хабардор қилувчи белгиланган талаблар ва шартларнинг бузилиши билан боғлиқ камчиликлар ваколатли орган томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
белгиланган талаблар ва шартлар мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилганда;
белгиланган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ваколатли орган далолатнома тузади ва бир иш куни ичида уни махсус электрон тизим воситасида хабардор қилувчига юборади. Далолатнома тузилганидан кейин ваколатли орган беш иш куни ичида судга хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиш ҳақида ариза беради.
Ваколатли органнинг хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиш тўғрисидаги ариза суд томонидан қаноатлантирилмаган тақдирда, ваколатли орган хабардор қилувчи олдида хабардор қилувчига етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
Ваколатли орган хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолияти (ҳаракатлари) тугатилганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин уч иш куни ичида хабарномалар реестрига белги қўяди.
Хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолияти (ҳаракатлари) ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра тугатилган тақдирда, бу фаолият хабардор қилувчи томонидан хабарнома юборилган санадан эътиборан тугатилган деб ҳисобланади.
Фаолияти (ҳаракатлари) суд тартибида тугатилган шахслар махсус электрон тизимдаги алоҳида рўйхатга киритилади.
lex.uz’dagi asl matn«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун
46-modda. Хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) суд томонидан тугатиш
(46-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-878-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон — 2024 йил 17 февралдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.