«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун

43-modda. Хабардор қилувчининг ваколатли орган томонидан тўхтатиб турилган, хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) қайта тиклаш

Хабардор қилувчи ўзининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни белгиланган тартибда олганидан кейин у қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва бу ҳақдаги ахборотни ваколатли органга асослантирувчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда юбориши керак. Ваколатли орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги ахборотни олган кундан эътиборан беш иш куни ичида ушбу ахборотни таҳлил қилиши ва зарур бўлганда, олинган ахборотни жойига чиққан ҳолда ўрганиши керак. Бунда ваколатли орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида далолатнома тузади ва уни хабардор қилувчига махсус электрон тизим воситасида юборади. Ваколатли орган камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги далолатнома юборилганидан кейин бир иш куни ичида: хабардор қилувчининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши; хабардор қилувчига унинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни махсус электрон тизим воситасида юбориши; хабарномалар реестрига хабардор қилувчининг фаолияти (ҳаракатлари) қайта тикланганлиги тўғрисида белги қўйиши керак. Хабардор қилувчи томонидан ўзининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини (ҳаракатларини) тўхтатиб туриш учун асос бўлган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, ваколатли орган хабардор қилувчининг фаолиятини (ҳаракатларини) тугатиш чораларини кўради. Агар ваколатли орган ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган чораларни кўрмаса, хабардор қилувчи ваколатли органни махсус электрон тизим воситасида хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини (ҳаракатларини) давом эттириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ФАОЛИЯТНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ Нимани ангlatadi Хабардор қилувчи ўзининг ишини давом эттириш учун қўйилган камчиликларни бартараф этиши керак. Ваколатли орган беш иш куни ичида камчиликлар тўғрисидаги ахборотни текширади ва далолатнома тузади. Далолатнома олинганидан кейин бир иш куни ичида фаолиятни қайта тиклаш қарори қабул қилинади. Кимга тегишли Бу модда хабардор қилиш тартибида ишлайдиган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли. Аmalда Компания ўзининг хабардор қилиш фаолиятини тўхтатиб туриш қарори олди. Камчиликларни бартараф этиб, ваколатли органга ахборот юборди. Орган далолатнома тузди ва компания ишни қайта бошлади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.