«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун

26-modda. Лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

Лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги ариза билан ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган тартибда мурожаат қилган тақдирда, талабгор томонидан қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); талабгор амалга ошириш ниятида бўлган фаолиятнинг лицензияланадиган тури ёки рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) тури, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда — мазкур фаолиятнинг кичик тури; қонунчиликда назарда тутилган лицензия ёки рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари талабгор томонидан бажарилиши мумкинлигини тасдиқловчи бошқа маълумотлар. Талабгор томонидан тақдим этилган, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар, ваколатли орган аксини исботлагунига қадар, барча ҳолларда тўғри деб ҳисобланади. Талабгордан ушбу моддада ҳамда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди. Ариза талабгор томонидан махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида юборилган тақдирда, у электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Талабгор нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.