«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун

23-modda. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомлар, шунингдек уларнинг паспортлари

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда қуйидагилар назарда тутилади: лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг, шунингдек уларни бериш зиммасига юклатиладиган ваколатли органнинг номи; лицензиялашдан ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришдан мақсад; лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тугал рўйхати; талабгорнинг лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш тартиби ва муддатлари, шу жумладан агар мазкур ҳужжатни бериш танлов (тендер) асосида амалга оширилаётган бўлса, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун танлов (тендер) ўтказиш тартиби; лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни махсус электрон тизим воситасида беришда лицензиялаш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органларнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби; лицензияларнинг ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, уларни бекор қилиш тартиби; тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат чекланмаган муддатга берилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати; агар талабгор томонидан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш имкониятини аниқлаш учун зарур бўлса, рухсат бериш тартиб-таомили доирасида ваколатли орган ёки жалб қилинган учинчи шахс томонидан ўтказиладиган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишларнинг ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг тугал рўйхати. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ҳақидаги ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда ушбу Қонунга мувофиқ бошқа нормалар ҳам кўрсатилиши, шунингдек лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланиши мумкин. Лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар паспортларида талабгор томонидан лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш ва фаолиятини давом эттириши учун зарур бўлган ахборот кўрсатилади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI АНГLATADI 23-модда лицензия ва рухсат беришнинг асосий қоидаларини белгилайди. Вазирлар Маҳкамаси ҳар бир фаолият тури учун алохида низом ва паспорт тасдиқлайди. Бу ҳужжатларда лицензия беришнинг барча шартлари, талаблари ва тартиби ёзилади. КИМГА TEGISHLI Бу модда Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва лицензия олмоқчи бўлган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли. АМАЛДА Масалан, дорилик фаолияти учун лицензия олмоқчи бўлган компания Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаган низомга асосан ҳужжатларни тўплаб, ваколатли органга топширади. Органлар ҳужжатларни кўриб чиқиб, шартларга жавоб берса лицензия беради.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.